Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2019-2023 йиллар мобайнида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан истисно тариқасида танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри 20 нафар ёш профессор-ўқитувчи ва мураббийларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташ харажатларини “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан 2019-2023 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олган, малака оширган, стажировкадан ўтган профессор-ўқитувчилар ва тренерлар давлат таълим муассасаларида қишки спорт турлари йўналишлари бўйича шартнома асосида камида 5 йил муддат фаолият олиб боришади.