Ўзбекистон | 09:01 / 30.03.2019
4638
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ягона биллинг тизими жорий этилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Беларуснинг SoftClub компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унда Беларуснинг SoftClub компанияси халқаро ривожлантириш бўйича директори Владимир Торчик, SoftClub компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Сергей Супрун ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишда компания вакиллари компаниянинг мамлакатда ва бошқа республикаларда олиб бораётган ҳамкорликдаги тажрибалари ҳамда Минск шаҳрида мавжуд биллинг тизимининг имкониятлари ва афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Келажакда Тошкент шаҳрида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида Ягона биллинг (ягона ҳисоблаш) тизимини жорий қилишни SoftClub компанияси ўз зиммасига олишга тайёр эканлиги таъкидлаб ўтилди ва бу борада томонлар келгусидаги фаолият борасида келишиб олдилар.

Беларуснинг SoftClub компанияси 25 йил давомида фаолият кўрсатиб ривожланиб келаётган ва МДҲ мамлакатлари ичида давлат сектори ва молия соҳасида дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш бўйича ихтисослашган компаниялардан биридир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид