Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент АҚШ томонидан ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани пахта саноатига кенг йўл очишини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш, ўтган йили март ойида уюштирилган ташриф давомида берилган топшириқлар ижросини кўздан кечириш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига боргани ҳақида олдин хабар берган эдик.
«Ўзбекистон 24» телеканалида президентнинг Бухорога мазкур ташрифи ҳақида махсус кўрсатув намойиш этилди.
Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаган. Шундан сўнг президент Ғиждувон туманидаги «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамиятининг 9 гектардан зиёд майдонида ташкил этилган йирик лойиҳа — ип йигирув корхонасини бориб кўрди, ишчилар билан гаплашди.
Президент АҚШ томонидан ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани, бу эса ўзбек пахта етиштирувчилари энди АҚШ бозорларига ҳам кириб бора олиши, хорижий нуфузли компаниялар билан бизнес алоқаларни кенгайтиришга йўл очилганини таъкидлади.
Эндиги навбат — биз пахтамизни чуқур қайта ишлаб, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини янада оширишдан иборат, деди президент.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: Ҳудудлардаги муаммолар президент назоратида
10:01 / 12.05.2026