Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.
 
Ҳужжатнинг вазифалари:

биологик материал билан ишлаш принципларини ва геном маълумотларга ишлов берилишини тартибга солиш:

• геном маълумотларнинг миллий маълумотлар базасини яратиш (шакллантириш);
• инсон шахсини идентификациялаш.
 
Геном бўйича рўйхатга олиш инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этган ҳолда, қонунийлик, инсонпарварлик, махфийлик принциплари билан амалга оширилади. У инсон ҳаёти, саломатлиги учун хавф туғдирмаслиги, унинг шаъни ва қадр-қимматини поймол этмаслиги керак.
 
Ички ишлар вазирлиги геном бўйича рўйхатга олишни амалга оширувчи ваколатли давлат органи бўлади. Биологик материални танлаб олиш функциялари қуйидагиларнинг зиммасига юклатилади:

• ички ишлар органлари, шунингдек жиноят иши ва (ёки) терговгача текширув материаллари иш юритувида бўлган, терговгача текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд; 
• Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-эксперт муассасалари.
 
Геном маълумотлар – қатъий чекланган ҳолда фойдаланиладиган шахсий маълумотлар, уни тўплаш ва ишлов бериш шароитлари геном маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ресурсларини йўқотиш, бузиб кўрсатиш ва улардан рухсатсиз фойдаланиш, ҳуқуққа зид равишда ва (ёки) билмасдан туриб фойдаланиш ва (ёки) уларга таъсир ўтказиш имконини истисно этиши керак. Шу сабабли лойиҳада геном маълумотларни блокировкалаш ва шахссизлантириш назарда тутилган.
 
Геном бўйича рўйхатга олишнинг иккита тури назарда тутилмоқда:
 
а) ихтиёрий – Ўзбекистон фуқаролари, республика ҳудудида яшовчи ёки вақтинча турувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ёзма аризасига кўра пуллик асосда амалга оширилади;
 
б) мажбурий – қуйидагиларнинг биологик материали: