Ўзбекистон | 15:45 / 02.04.2019
159037
2 дақиқада ўқилади

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокими ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Бахтиярович Пўлатов лавозимидан озод этилди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятида йиғилиш ўтказган ва ушбу йиғилиш якунига кўра Б.Пўлатов ишдан олинган.

Маълум қилинишича, 2017 йилдан буён вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган Тўра Абдиевич Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Фото: Ёқутистон ахборот агентлиги

Баҳодир Пўлатов 2018 йилнинг ёзида Самарқанд вилояти ҳокимлигига ўтказилган Эркинжон Турдимов ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

У 2014-2016 йилларда Фарғона вилояти прокурори, 2016-2017 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилояти прокурори, 2018 йилда Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган.

Ҳозирча унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 5-10 апрель кунлари илк бор халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилади. 

Бундан аввалроқ, I Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишлаб бойсунлик ҳунармандлар томонидан дунёда энг катта сўзана тикилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид