Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2030 йилгача 25та қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда
Фото: American Public Power Association
Ўзбекистон 2030 йилга қадар тахминан 25та қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди.
Хўжаевнинг ««Таҳлилнома»» дастурига берган интервьюсида таъкидлашича, мамлакатда яқин 10 йил ичида тахминан 25та қуёш станциясини қуриш мўлжалланмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга биринчи қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилади. Унинг қайд этишича, электр станциянинг қурилиш ишлари шу йил бошланади. Кутилишича, станция икки йил ичида ишга туширилади.
Шерзод Хўжаевнинг билдиришича, инвесторлар мазкур электр станцияни қуриш бўйича тендерда иштирок этиш учун 23та ариза топширган.
Мавзуга оид
07:53 / 23.09.2025
NYT: Ўзбекистон шамол ва қуёш электр станцияларини қуришга миллиардлаб инвестиция жалб қиляпти
19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
15:48 / 08.02.2025