Ўзбекистон | 13:58 / 03.04.2019
22572
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда лицензияли таксичилар сони маълум қилинди

Бугун, 3 апрель куни, Халқаро Пресс-клубнинг «Ўзбекистонда йўловчи ташишнинг янги тартиблари: замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили» мавзусидаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Транспорт вазирлиги департамент бошлиғи Руслан Рўзметовнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ҳайдовчи лицензияни бир кунда масофадан туриб олиши мумкин.

«Ҳозирда лицензияли таксичилар учун қўшимча қулайликлар яратилган. Уларга тўхташ мумкин эмас жойларда вақтинча тўхташга рухсат этилади ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларига яқин ҳудуддан махсус лицензия олиш имконияти яратилган», - деди у.

Рўзметовнинг айтишича, 2017 йилда Ўзбекистонда 17 900, 2018 йилда 24 700 нафар лицензияли таксичилар бўлган.

«Агар такси ҳайдовчилари қонуний фаолият юритмоқчи бўлишса, уларга барча шарт-шароит яратилган. Ҳайдовчи лицензияни бир кунда масофадан туриб олиши мумкин», - дейди Руслан Рўзметов.

Мавзуга оид