Сурхондарё ҳокими вилоят аҳолиси билан хайрлашди
Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов маҳаллий аҳоли билан хайрлашди.
У маҳаллий аҳолига қўллаб-қувватлов ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
«Қадрли сурхондарёликлар! Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!» - деди у.
Расмий баёнот Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг Telegram-каналида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 апрель куни, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Бахтиярович Пўлатов лавозимидан озод этилгани хабар берилганди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятида йиғилиш ўтказган ва ушбу йиғилиш якунига кўра Б.Пўлатов ишдан олинган.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тўра Боболов вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Мавзуга оид
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024