Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида пойтахтдаги қатор бозорлар раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, судланувчилар Р. Абдумажитов (Тошкент шаҳар савдо ва ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган), Р. Расулов («Тошкент озиқ-овқат захираси» ДК директори лавозимида ишлаган), Д. Орифжонов («Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ директори лавозимида ишлаган), Д. Тиллахўжаев (“Наврўз давлат қабуллар уйи” ДК директори лавозимида ишлаган), О. Мустаев («Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган), Б. Юсупов («Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган), Д. Муратов («Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ директори лавозимида ишлаган), Б. Абдумажитов («Poytaxt Nastarin Gullari» МЧЖ таъсисчиси), Ф. Мирҳайдаров (Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган), И. Собиров («Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган), А. Одилов («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонасида назоратчи-кассир лавозимида ишлаган), Ш. Турсунов («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг шартнома ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган), О. Машарипов («Эски Жува дехқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган), Д. Миртожиев («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган), Б. Тошматов («Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ директори лавозимида ишлаган), С. Жамолов («Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонаси бригадири лавозимида ишлаган), Б. Рихсибоев («Manzur Guzari» МЧЖ раҳбари), М. Султонов («Toshkent Tantana Servis» МЧЖ директори лавозимида ишлаган), М. Мўминов («Toshkent Sayohat Servis» МЧЖ директори), Ф. Аҳмаджонов («Imkon Agro» МЧЖ директори), А. Усмонов (вақтинча ишсиз) ва З. Авазов (вақтинча ишсиз)га нисбатан жиноят иши бўйича очиқ суд ўз ишини бошлади.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А. Нишонов ва М. Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165- (товламачилик), 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168- (фирибгарлик), 184- (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189- (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192-1 (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш), 205- (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 208- (ҳокимият ҳаракатсизлиги), 209- (мансаб сохтакорлиги), 210- (пора олиш), 228- (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.