Мусулмон оламида масжидларнинг ўрни беқиёс. Улар нафақат ибодат, балки маърифат, саховат, ахборот алмашинуви марказлари ҳамдир. Эътиборингизга дунёдаги энг йирик* масжидлар еттилигини келтириб ўтамиз. 

7. Шайх Зайд масжиди. Абу-Даби, Бирлашган Араб Амирликлари

Масжид унинг асосчиси ва мамлакатнинг биринчи раҳбари Зайд ибн Султон Наҳайён шарафига номланган. Қурилиш ишлари 1996 йилда бошланиб, 12 йил давом этган ва расмий очилиши 2007 йилнинг Рамазон ойида бўлган. Масжид сиғими 40 мингдан ортиқ намозхон учун мўлжалланган. Шайх Зайд масжиди 82та гумбаз, минглаб устун ва қандиллар ҳамда қўл меҳнатида тўқилган дунёдаги энг катта гилам (бу гиламни минг нафар тўқувчи бир йил давомида тўқиган) билан безатилган. Масжиднинг асосий биносида диаметри 10 метр, баландлиги 15 метр, оғирлиги 12 тонна бўлган қандил ўз нурини сочади. Масжид кундузи қуёшда оқ ва тилла, кечқурун эса бошқа рангларда ярқираб туради. Умумий майдони 22 минг кв.м. ва бу майдон ҳам поклик рамзи бўлган асосий бино сингари оқ мармар билан қопланган.

6. Ҳасан II масжиди, Касабланка, Марокаш

Фото: Shutterstock

Марокашнинг йирик Касабланка (Дорул Бийзо) шаҳридаги Ҳасан II жоме масжиди 1986-1989 йилларда қуриб битказилган бўлсада, ўз фаолиятини 1993 йилда бошлаган. Масжид минорасининг баландлиги 210 метр бўлиб, бу борада энг баланд кўрсаткич