Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон безгакдан холи давлат сифатида тан олинди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ЖССТнинг безгак касаллигини элиминация қилган давлат мақомини тасдиқловчи сертификатини тақдим этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.
“Л. Куппенс хоним Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳудудни безгакдан холи қилиш борасида катта қадам ташлаганини қайд этиб, буни улкан ва тарихий ютуқ сифатида эътироф этди”, дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, мақсадли тадбирлар ўтказилиши натижасида Ўзбекистонда сўнгги йилларда безгакнинг маҳаллий қайд этилиши умуман кузатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2017 йилда Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллиги элиминация қилинганини халқаро миқёсда эътироф этганди.
Мавзуга оид
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
13:05 / 02.12.2025