Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Туркманистон билан чегарадаги афғон уездига ҳужум қилди
Туркманистон билан чегарадош бўлган Афғонистон шимолий туманида 3 апрель куни «Толибон» ҳаракатининг 500 нафар жангариси ҳужум қилганидан сўнг, камида 50 нафар афғон ҳарбий хизматчиси давом этаётган жанглар туфайли ўлдирилди ёки яраланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.
Толиблар Бола-Мурғоб туманидаги бир нечта назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олишди, дея хабар берди Ғарбий Бадгис вилояти кенгаши раҳбари Абдул Азизбек. У ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади. Толиблар вакили Забихулло Мўжаҳиднинг баёнотда маълум қилишича, ўнлаб афғон аскарлари ўлдирилган ва яраланган.
Жанговар ҳаракатлар уезд маъмурий марказида кузатилмоқда, полиция штаби ҳамда Афғон миллий армияси маҳаллий базаси эгаллаб олиниши мумкин. Шунингдек, жангарилар назорат пунктларига ҳужумни давом эттирмоқда, улардан бир нечтаси исёнчилар томонидан қўлга киритилди, дея хабар беради Tolonews афғон телеканали.
«Толибон» ўзининг одатий баҳорги ҳужуми доирасида ҳужумлар янги тўлқинини бошлади. Бу ҳаракат раҳбарияти АҚШ билан 18 йиллик можарога якун ясаш мақсадида тинч музокараларни давом эттираётганига қарамай кузатилмоқда, дея қайд этади Bloomberg.
Бундан олдин, толиблар Афғонистонда Тожикистон билан чегарадаги округни эгаллаб олишганди.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026