Спорт | 07:44 / 06.04.2019
14674
2 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебютида ғалаба қозонди

Фото: МОҚ

Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров 5 апрель куни профессионал боксда дебют жангини ўтказди. Буюк Британиянинг “МТК” промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган юртдошимиз дастлабки жангини индонезиялик Энтони Хольтга қарши олиб борди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 6 раундга мўлжалланган жангнинг 1 раунди ҳам тугашга улгурмади. Рефери ярим дақиқа ичида нокдаун ҳолатини эълон қилди. 1-раунднинг 19-сонияси ўтиб бораётган пайт Зоиров йўллаган кучли зарбани индонезиялик боксчи ўтказиб юборди ва ерга қулаганича, 10 сония ичида қайтиб ўрнидан кўтарилмади.

 

Шу тариқа ҳамюртимиз профессионал боксдаги илк жангида дастлабки дақиқадаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонмоқда. Ўхшаш жиҳати Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг биринчи жангида худди шундай ғалабани тантана қилган эди.

Маълумот учун: Зоировдан ташқари Рио олимпиадасининг яна бир иштирокчиси Хуршид Тожибоев (-60 кг) ҳам “МТК” промоутерлик компанияси билан музокара олиб бормоқда. Ҳозирча шартнома имзоланиши борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Мавзуга оид