Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳрида 2017-2021 йилларда қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Тошкент шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиб олувчи талабгорни аниқлаш тартиби

Туман ҳокимликларида ташкил этилган комиссиялар:

Тошкент шаҳрида яшовчи ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар, шу жумладан Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган бюджет ташкилотларидаги Давлат хизматчилари ва ишчилари мазкур низомда белгиланган ҳужжатларни қабул қилган ҳолда ва ушбу низомда белгиланган тартибда аниқлашни амалга оширади.

Талабгор қуйидаги мезонлардан бири бўлган тақдирда аниқланади:

а) ёш оилалар (никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси тақдим этиш);

б) эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар (“Тошуйжойлойиҳа” институти хулосасини тақдим этиш);

в) яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқаролар:

бир уйда (бир турар жойда) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш (доимий рўйхатда турган бошқа оилага тегишли ҳужжатлар тақдим этиш);

турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги (уйнинг кадастр жилди, уй дафтари нусхаси тақдим этиш);

ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара ҳамда бепул фойдаланиш шартларида турар жойда яшаш (Ергеодезкадастр) Давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг Тошкент шаҳрида фуқаронинг номида уй-жой йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш).

г) Тошкент шаҳрида 10 йилдан кам бўлмаган даврда доимий рўйхатда (пропискада) турган Давлат ташкилотлари ходимлари (иш жойидан тавсиянома (биринчи раҳбар имзоси билан) ва фуқаронинг Тошкент шаҳрида камида 10 йил мобайнида доимий рўйхатда турганлиги ҳақида маълумот тақдим этиш).

Талабгорлар комиссияга низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) паспорт нусхаси;