«Ўзстандарт» бош директорининг биринчи ўринбосари тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг раҳбар ходимларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Жавлон Йўлдошхўжаевич Каттахўжаев Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб;
Рустам Бекмуродович Киямов Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинландилар.
Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 9 апрель куни бу ҳақдаги ҳужжатни имзолади.
Маълумот учун: Жавлон Каттахўжаев бунга қадар «Ўзстандарт» агентлигининг бошқарма бошлиғи, Рустам Киямов эса Адлия вазирлиги тизимида ишлаган.
Мавзуга оид
15:23 / 04.04.2024
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
19:45 / 15.04.2021
Инсон саломатлиги учун хавфли деб топилган сариёғ импортига тақиқ қўйилди
23:00 / 31.03.2021
Ўзбекистондаги кўп қурилиш объектларида сифатсиз маҳсулотлар ишлатилаётгани айтилди
13:28 / 30.03.2021