Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россия ҳақида: сурбетлашиб кетишди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россиянинг хатти-ҳаракатларини санкциялар билан тенглаштирди. Бу ҳақда БелТА хабар берган.
У Беларусдан олмалар олиб киришга чеклов жорий қилган Россиянинг ҳаракатларини қоралаб чиқди.
«У ерда шу даражада сурбет бўлиб қолишдики, ҳатто бизнинг қўлларимизни қайира бошлашди», - дея маълум қилган Лукашенко.
Беларусь президентининг сўзларига кўра, Россия ғарб санкцияларини танқид қилиб ва айни пайтда ўз шерикларига қарши чекловлар жорий этиб, хато йўл тутяпти.
«Уларнинг ўзи санкциялар остида бўлиб турибди ва буни қоралашмоқда. Мен уларни бу борада бутунлай қўллаб-қувватлайман. Шу билан бирга, улар ўзларининг иттифоқчиларига қарши шунга ўхшаш қурол билан курашмоқда», - деди Лукашенко.
Аввалроқ, Россельхознадзор 12 апрелдан бошлаб Беларусдан олма ва нок олиб киришга тақиқ қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бундан олдин, Лукашенко фермага ташрифидан кейин бош вазир ўринбосари, вазир ва губернаторни ишдан ҳайдаганди.
Мавзуга оид
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
10:05 / 03.07.2026
Россия Украина шаҳарларига янги ҳужумлар уюштирди
09:55 / 03.07.2026