Тожикистонда Tajik Air собиқ раҳбари қўлга олинди
Тожикистон прокуратура органлари томонидан Tajik Air миллий авиаташувчи собиқ раҳбари Хайрулло Раҳимов қўлга олинди. Бу ҳақда «АП» мамлакат Бош прокуратурасидаги манбага таянган ҳолда хабар берди.
У хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш, авиакомпания маблағларини талон-торож этиш, қўшиб ёзишда айбланмоқда, дея таъкидлаб ўтган манба.
Январь ойи охирида Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон журналистлар билан учрашув чоғида маҳкама Tajik Air’нинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширувдан ўтказишни бошлагани ҳақида маълум қилганди.
Манба сўзларига кўра, талон-торож этиш, қўшиб ёзиш, авиакомпания пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари бўйича жиноий иш нафақат Хайрулло Раҳимовга, балки унинг Tajik Air собиқ раҳбарлари орасидаги ҳамтовоқларига нисбатан ҳам очилган.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2018 йилнинг декабрь ойида Tajik Air фаолиятини текшириш ҳақида кўрсатма бериб, авиакомпания томонидан оширилган нархда сотиб олинган Боинг 767-332 лайнерини тилга олганди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024