Ўзбекистон | 08:50 / 13.04.2019
15840
2 дақиқада ўқилади

Нефть маҳсулотлари ва газни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 3 апрелдаги қарори билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабарига кўра, инспекция бошлиғи этиб бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Нефть ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган (2017-2019 йиллар) Нодир Тоҳирович Аъзамов тайинланди.

Нодир Тоҳирович Аъзамов

Н.Аъзамов 1996-2002 йилларда Тошкент давлат техника университетида нефть ва газни қайта ишлаш мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Шунингдек, 2011-2012 йилларда Сеул миллий университетида (Жанубий Корея) "Халқаро энергетика сиёсати" дастури бўйича таълим олган. 

У меҳнат фаолиятини "Ўзнефть маҳсулотларини қайта ишлаш" ва "Ўзнефтмаҳсулот" компанияларида бошлаган. 2012-2017 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика мажмуи, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати ахборот-таҳлил департаментининг ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўйича етакчи мутахассиси вазифасида ишлаган.

Бундан олдин, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги инспекция бошлиғи ўринбосари ишдан олингани хабар берилганди.

Мавзуга оид