Халқ таълими вазирлиги Президент мактаблари ҳақидаги мақола юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Президент мактабларига ўқувчиларни тайёрлаш бўйича Next Step Up School компанияси томонидан матбуотда эълон қилинган “Кимнинг билими кучлироқ” (“Кто круче в знаниях”) лойиҳасини ишга туширилиши ҳақида изоҳ берди.
Вазирлик изоҳида айтилишича, Next Step Up School компанияси ёки унинг бошлиғи Муҳайё Зайрованинг Президент мактабларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ушбу мақолада халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Президент мактабларига киришда инглиз тили асосий мезон эканлиги ҳақида фикр билдирди, дея таъкидланган. Вазир ўзининг Facebook саҳифасида ота-оналарга: “Фарзандингизни Президент мактабларида ўқишини истасангиз инглиз тилини ўргатишни бошланг!”, деб ёзган. Бунга сабаб, Президент мактабларида хорижлик педагоглар ўқувчиларга инглиз тилида таълим берилиши кўрсатилган, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳеч қачон ўқувчиларни Президент мактабига қабул қилишда инглиз тилини билиш даражаси асосий мезон бўлиши ҳақида айтмаган.
Шунингдек, мақолада Муҳайё Зайрова Президент мактабида ўқишга тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича ота-оналарнинг барча саволларига жавоб беришга тайёр эканлиги қайд этилган.
Билдирилишича, айни пайтда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Cambridge Assessment Президент мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш борасида иш олиб бормоқда. Кириш имтиҳонларини ўтказиш ва иқтидорли ўғил-қизларни танлаш мезонлари ҳали тасдиқланмаган.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда Президент мактабларининг расмий саҳифалари ишга туширилди. Ушбу саҳифаларда Президент мактабларига оид барча расмий маълумотлар тезкорлик билан бериб борилади. Жорий йилда Тошкент, Хива, Нукус ҳамда Наманганда Президент мактаблари ташкил этилади, дейилади Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
21:00 / 26.01.2023
Таълимдаги ишларимиз нега самарасиз бўлмоқда? — экспертлар билан интервью
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
18:44 / 15.01.2023
Қашқадарёда халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди
07:02 / 13.10.2022