Россиянинг «Внешэкономбанк» ва «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Келишувни имзолаш маросими Сочида «Атомэкспо-2019» халқаро форумида бўлиб ўтди.
Ҳужжатни «Внешэкономбанк» вице-президенти Алексей Тернавский ва «Росатом» молия директори Илья Ребров имзолади.
Томонлар қуйидаги ҳамкорлик йўналишларини аниқлаб олишди: лойиҳа бўйича молиялаштириш ҳамда кафолат ва аккредитивлар тақдим этишни ташкил қилиш, лойиҳани молиялаштиришнинг мақбул структурасини аниқлаш бўйича маслаҳат бериш.
Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги келишувни ривожлантириш мақсадида имзоланди. 2018 йил октябрда имзоланган ўша келишувда Ўзбекистон ҳудудида қуввати 2,4 ГВт бўлган АЭСни лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ва фойдаланиш борасида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.















