Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидан буён биринчи марта камайди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери биринчи марта камайди, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.
2019 йил 1 апрель ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди, ундан 14,4 млрд доллар - монетар олтин.
Март ойида бу кўрсаткич 27,4 млрд доллар, февралда 26,6 млрд доллар, январда 26,3 млрд доллар бўлган:
|
1 январь |
1 февраль |
1 март |
1 апрель |
|
26 394,1 |
26 600,2 |
27 404,8 |
26 996,5 |
Маълумот учун: олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.
Бундан олдин, эксперт Ўзбекистон иқтисодиётининг долларлашуви хатарлари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
08:30 / 17.06.2026
Дунёдаги энг йирик уран захиралари: Ўзбекистон ҳам рўйхатда
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
19:51 / 27.05.2026