15:29 / 18.04.2019
23066

ППХ ходимлари ҳам боди-камералар билан ишлайди

2019 йил 10 январь куни президент ҳузурида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларига берган топшириғи ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Патруль-пост хизмати ходимлари замонавий камералар билан таъминланиши ва ушбу камералардан фойдаланган ҳолда хизмат олиб бориши тўғрисида айтиб ўтилганди.

Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилнинг апрель ойида Сурхондарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони саф бўлинмалари ходимлари республикамиз миқёсида биринчилардан бўлиб 19 дона замонавий боди-камералар билан таъминланди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати 
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати 

Ушбу боди-камералар Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, Патруль-пост хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берадиган турли зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш ва зиддиятли ҳолатлар содир бўлганида ушбу ҳолатга ойдинлик киритилишига хизмат қилади.

Бундан ташқари, ушбу боди-камералар ходимларнинг хизмат кийимига қулай ўрнатилиши билан ажралиб туради.   

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати 
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати 

Патруль-пост хизмати ходими ҳуқуқбузар фуқароларга содир этган ҳуқуқбузарлигини тушунтириб бериши ва энг яқин масофада жойлашган Ички ишлар органларига олиб боришлари учун ортиқча вақт сарфлашга тўғри келади. Замонавий боди-камералар ходимларга ана шу каби вазиятларда жуда қўл келади. Махсус буюртма асосида хорижда ишлаб чиқарилган боди-камералар иссиқ ёки совуқ об-ҳаво шароитида ҳам узлуксиз 12 соат ишлаш қувватига эга.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати 

Мазкур боди-камера 32 Гб. хотирага эга бўлиб ходимларнинг хизмат фаолиятлари тўлиқ видеотасвирга олиш хусусиятига эга. Шунингдек, ушбу боди-камераларга GPS-навигатор тизими ўрнатилган бўлиб патруль-пост хизмати ходимининг қаерда хизмат олиб бораётганлиги навбатчилик қисмида ўрнатилган махсус тармоқ орқали ахборот бериб турилади. 

Top