Samsung’нинг янги букланувчи смартфонлари бузилиб қолаётгани маълум қилинди
Дунёдаги биринчи букланувчи смартфон Samsung Galaxy Fold’ни сотувга чиқарилишидан олдин олган журналистлар гаджетлар ишлатилишининг илк кунларидаёқ бузилиб қолаётганидан шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Хусусан, Bloomberg журналисти Марк Гурманнинг таъкидлашича, у Galaxy Fold’ни ишлатишни бошлаганининг 2-куниёқ бузилиб, яроқсиз ҳолга келган. Унинг айтишича, у смартфон экранидаги ҳимояловчи плёнкани шилиб олган. Бироқ кейин маълум бўлишича, уни олиб ташлаш мумкин бўлмаган. “Мен уни шилиб олиш мумкинлигидан бехабар ҳолда олиб ташладим (фойдаланувчилар ҳам бундан бехабар бўладилар). У олиб ташлаш мумкиндек кўринганди ва мен уни олиб ташладим. Ўйлашимча, айнан шу муаммонинг юзага келишига сабаб бўлган”, деб айтган журналист.
The Verge нашри журналисти Дитер Бон ҳам смартфонни қўллашни бошлаганининг 2-куни унда муаммолар пайдо бўлганини маълум қилган. Унинг айтишича, смартфонни букиладиган жойида тасвирни нотўғри кўрсатаётган бўртиқ ҳосил бўлган.
CNBC журналисти ҳам смартфонда муаммолар борлигини хабар қилган. Журналистнинг айтишича, у смартфоннинг ҳимояловчи плёнкасини шилмаган, бироқ “экран айни вақтда ишламаяпти”. Унинг таъкидлашича, экрандаги тасвир липилламоқда.
Samsung Electronics журналистларнинг мурожаатларини инобатга олиб, носозликлар пайдо бўлиши сабабини аниқлаш мақсадида смартфонни батафсил ўрганишга ваъда берган. Компанияда таъкидланишича, бир неча хорижий журналистлар смартфоннинг сиртидан ҳимояловчи қопламни олиб, унинг экранига шикаст етказишган. Ушбу плёнка эса экраннинг таркибий қисми бўлиб, уни тирналишлардан ҳимоялайди.
Samsung янги смартфони учун ўтган дам олиш кунлари буюртма олишни бошлаганди. Қурилманинг савдоси 26 апрелдан бошланади.
Смартфоннинг имкониятлари февралда намойиш қилинган. Galaxy Fold йиғилган ҳолатда бўлганда унинг ташқи экранидан (4,6 дюйм) фойдаланиш мумкин. Қурилма очилган ҳолатда эса кичик планшет (7,3 дюйм) ўлчамигача етади.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024