Тошкент шаҳар Маъмурий суди раиси: Мансабдор шахсларнинг қарорларини бекор қилиш масаласи анчайин жиддий муаммо
17 апрель куни Тошкент шаҳар судлари раисларининг 2019 йилнинг 1-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари юзасидан брифинги бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар Маъмурий суди раиси Неъматжон Акбаровга кўра, шаҳар ва туман судларига биринчи чоракда 14090 нафар шахсга нисбатан 12910 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар биринчи босқичда кўриш учун келиб тушган.
«Мансабдор шахсларнинг қарорларини бекор қилиш масаласи бўйича тўхталадиган бўлсак, бу анчайин жиддий муаммо. Яшнободда уй-жойлар, ер масаласи бўйича чиқарилган ҳокимнинг қарорига туман прокурори тегишли шаҳарсозлик нормаларидан келиб чиқиб протест келтирмоқда. Асосан оммавий ҳуқуқий муносабатларда ҳокимлар томонидан чиқарилган ер билан боғлиқ қарорлар юзасидан маъмурий ишлар кўрилмоқда. Мисол учун, шаҳар миқёсида мингта шундай иш бўлса, ундан 283 таси ҳоким қарорлари ёки давлат мансабдор шахсларининг бошқарув соҳасидаги фаолияти устидан кўрилган.
Ҳозирда гувоҳи бўлишингиз мумкин, Тошкентда асосан қурилиш-бузиш масалалари авж олган. Бунда ўз-ўзидан кадастр ҳужжатлари, фуқароларнинг «прописка» билан боғлиқ масалалари юзасидан ишлар сезиларли даражада кўпайди.
Яна шундай ишлар борки, бир фирмага қарашли ерни бошқа фирмага бериб юбориш ва ўртада иккита фирма судлашиб ётган ҳолатлар ҳам учраб турибди», - деди Неъматжон Акбаров.
Мавзуга оид
12:21 / 10.01.2019
Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан кимлар озод қилинади?
16:31 / 23.04.2018
Маъмурий суд вафот этган фуқаронинг ҳуқуқини тиклади
22:47 / 07.04.2018
Маъмурий суд томонидан Қўйлиқ бозорида ноқонуний фаолият юритган аёлга нисбатан жавобгарлик масаласи кўрилди
17:21 / 02.02.2018