02:17 / 19.04.2019
10818

ЕЛ. "Арсенал" сафарда ҳам "Наполи"ни енгди, "Челси" "Славия"га 4та гол урди ва чоракфиналнинг бошқа жавоб ўйинлари

Фото: Getty Images

Европа лигаси чоракфинал жавоб ўйинлари ўтказилди. 

"Наполи" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоалар ўртасидаги илк учрашувда ҳам ғалаба қозонган лондонликлар яримфиналга чиқди. 

"Челси" эса ўз уйида "Славия"ни қабул қилиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Илк ўйинда кичик фарқ билан ғалаба қозонган "Челси" кейинги босқичга чиқди. 

Испан клублари ўртасидаги баҳснинг жавоб ўйинида ҳам "Валенсия" "Вильярреал"га имкон қолдирмади ва яримфинал йўлланмасини қўлга киритди. 

Сафардаги ўйинда 4:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Айнтрахт Франкфурт" ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, меҳмондаги урилган голлар эвазига мусобақадаги курашни давом эттирадиган бўлди. 

Европа лигаси. Чоракфинал, жавоб ўйинлари

Наполи Италия – Арсенал Англия 0:1
Гол: 0:1 – 36 Ляказетт.
Илк учрашув: 0:2.

Челси Англия – Славия Чехия 4:3
Голлар: 1:0 – 5 Педро, 2:0 – 9, автогол Дели, 3:0 – 17 Жиру, 3:1 – 25 Соучек, 4:1 – 27 Педро, 4:2 – 51 Шевчик, 4:3 – 54 Шевчик.
Илк учрашув: 1:0.

Валенсия Испания – Вильярреал Испания 2:0
Голлар: 1:0 – 13 Тони Лато, 2:0 – 54 Парехо.
Илк учрашув: 3:1.

Айнтрахт Ф Германия – Бенфика Португалия 2:0
Голлар: 1:0 – 36 Костич, 2:0 – 67 Роде.
Илк учрашув: 2:4.

Top