18:25 / 20.04.2019
6516

«Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»дан «қасос олиб», биринчи ўринга қайтди

Англия Премьер-Лигасида 35-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.   

«Манчестер Сити» ўз майдонида «Тоттенҳэм» билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 5-дақиқада Фоден томонидан урилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонларнинг етакчи футболчиси Кевин де Брюйне жароҳат олиб, майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Фернандиньо ўйинни давом эттирди.

Бу натижадан сўнг, «Манчестер Сити» 86 очко жамғариб, «Ливерпуль»дан 1 очко ўзиб кетган ҳолда пешқадам бўлиб олди. «Тоттенҳэм» эса 67 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни «Сити» ЕЧЛнинг чоракфиналида икки учрашув якунига кўра «Тоттенҳэм»га мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини тўхтатганди.

АПЛ, 35-тур
Манчестер Сити – Тоттенҳэм 1:0 

20 апрель, «Этиҳад Стэдиум» 
Гол: 1:0 – 5 Фоден. 
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Лапорт, Уокер, Зинченко, Гюндоган, де Брюйне (Фернандиньо, 38), Бернарду Силва, Фоден (Сильва, 85), Стерлинг, Агуэро (Сане, 66).
Тоттенҳэм – Гассанига, Дэвис, Вертонген, Алдервейрелд (Льоренте, 78), Фойт, Лукас Моура, Дайер (Ваньяма, 61), Эриксен, Алли (Роуз, 69), Санчес, Сон Ҳён Мин.
Огоҳлантириш: Ваньяма (86).

Top