Фан-техника | 00:44 / 23.04.2019
7766
2 дақиқада ўқилади

Samsung букилувчи смартфонини сотувга чиқаришни кейинга қолдирди

Фото: AP Photo / Eric Risberg

Samsung Electronics компанияси букилувчи экранли янги Galaxy Fold смартфонларини дисплейи билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш учун сотувга чиқаришни кейинга қолдирди. 

Samsung’да таъкидланишича, қурилмани синовдан ўтказаётган фойдаланувчилар унинг экрани билан муаммолар юзага келганини маълум қилишган.

“Фикрларни тўлиқ ўрганиш ва қўшимча синовлар ўтказиш учун смартфоннинг чиқарилишини кейинга қолдиришга қарор қилдик. Биз яқин ҳафталарда смартфоннинг сотувга чиқарилишини эълон қиламиз”, деб айтилган компания хабарида. 

Таъкидланишича, бошланғич текширувлар экран билан муаммолар букишнинг экраннинг юқори ва пастки қисмига таъсири билан боғланган бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Шунингдек, қурилма ичида топилган нарсалар дислей ишлашига таъсир қилган ҳолат ҳам қайд қилинган.

Компания дисплей ҳимоясини кучайтириш бўйича чораларни кўришга ваъда берган. 

Samsung февраль охирида дунёдаги илк букилувчи экранли Galaxy Fold моделини тақдим қилганди. Модел 7,3 дюймли букилувчи экран билан жиҳозланган бўлиб, бунинг эвазига смартфон ихчам қурилмага айланиши мумкин. Смартфон 2-чоракдан 10 та давлатда, жумладан Россияда сотувга чиқарилади. АҚШда смартфон 1,98 минг доллардан сотилади. 

Мавзуга оид