Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури маъқулланиши мумкин.

Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан хотин қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;

кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш;

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;

туман маркази ва бошқа аҳоли яшаш жойлари меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, замон талабларига жавоб бермайдиган бино-иншоотларни бузиб ўрнига замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли биноларини қуриш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш;

ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастурга асосан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича ҳудудий “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларида қўшимча синфлар, маданият марказларида чолғу, хонандалик, тасвирий санъат тўгараклари, ҳаваскорлик театр жамоалари ва болалар ансамблларини ташкил этиш;

ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилган дастур лойиҳасида туманда енгил конструкцияли кичик спорт заллари қуриш;