Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги делегация 2019 йил 27-28 апрель кунлари Манама шаҳрида (Баҳрайн подшоҳлиги) бўлиб ўтадиган Жанубий Осиёда хавфсизлик бўйича юқори даражадаги 5-халқаро конференцияда қатнашади.
Конференция Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) ва АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё бўйича стратегик тадқиқотлар маркази (NESA) томонидан ташкил этилмоқда.











