Тошкентда 24 апрелдан совуқ сув нархи ошди. «Сувсоз» бу ҳақда 25 апрель куни хабар берди

Фото: Fotolia
«Сувсоз» корхонасининг хабар беришича, Тошкентда 24 апрелдан совуқ сув тарифлари ошди. Янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан 2 апрель куни тасдиқланди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил январдаги қарорига биноан, ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун - 100 сўм 1 м.куб.дан олинади.
Марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр куб нархи энди 1050 сўмни (ҳозирда — 850 сўм), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз — 715 сўмни (ҳозирда — 615 сўм) ташкил этади.
Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир куб метр сув нархи 615 сўмдан 715 сўмга оширилди, канализациясиз - 380 сўм.
Ички водопровод, раковина, унитаз, ванна ёки маҳаллий сув иситиш ускуналарига эга душ бўлган канализацияланган уйларда бир кишига ҳисоблагичсиз тўлаганда тариф апрель ойида 8933,22 сўмдан 9083,15 сўмга оширилди, майдан эса 10116,43 сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда совуқ сув нархи 2018 йилда уч маротаба кўтарилган, хусусан ноябрь ва декабрь ойларида ҳам нарх оширилган эди.
Тўлдириш: «Сувсоз» айни вақтда ўз сайтидан хабарни ўчириб ташлаган, лекин бу хабардан скриншот сақлаб қолинган.

Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди
Жаҳон | 02:44
-
Эрон Трампнинг сўзларидан кейин АҚШга норозилик нотаси юборди
Жаҳон | 01:25
-
Эрон Исроилга қарата янги турдаги баллистик ракетани учирди
Жаҳон | 00:36
-
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ
Жаҳон | 23:56 / 18.06.2025
Мавзуга оид

18:25 / 22.08.2024
Тошкентда совуқ сув ўчирилади

00:12 / 17.03.2021
Тошкентда жадвал бўйича совуқ сув ўчирилади

10:54 / 22.07.2020
Чилонзор тумани собиқ ҳокими, «Сувсоз» раҳбари Тоҳир Мирҳидоятов вафот этди

20:10 / 02.07.2020