Салкам бир ой пойтахтнинг қатор туманларида ичимлик суви босими пасайтирилади ва вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» компанияси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Сув тўхтатиладиган манзиллар рўйхати:

5 сентябр 09:00 дан 6 сентябр 21:00 гача

Бектемир тумани бўйича: Миришкор, Роҳат, Мажнунтол, Зилола, Иқбол, Чашма, Ийк ота, Абай, Гулбоғ, Ҳусайн Бойқаро, Бектемир, Олтинтопган, Соҳил, Мусаффо маҳаллалари ҳамда «Водник» иссиқлик марказида;
Юнусобод тумани бўйича: Исломобод, Ҳасанбой, Шарқ ҳақиқати маҳаллаларида.

9 сентябр 09:00 дан 10 сентябр 09:00 гача

Учтепа тумани бўйича: Дегрез, Қорёғди, Шарқ гули, Боғи чинор, Нишабариқ, Хондамир, Ибрат, Ўткир, Жарбулоқ, Бешқайрағоч, Ҳайратий, Абдулла Қодирий маҳаллаларида;
Яккасарой тумани бўйича: Шароф Рашидов шоҳкўчаси 70, 72, 74-кўп қаватли уйлар, Оқсарой қароргоҳи, Президент администрация биноси ҳамда «Туркистон» меҳмонхонасида.

9 сентябр 23:00 дан 10 сентябр 12:00 гача

Юнусобод тумани бўйича: Ифтихор ва Корҳожи ота тор кўчалари билан, Уста Ширин, Миртемир, Тўхтасин Жалилов кўчаларида, Мукаррама Турғунбоева тор кўчалари билан, Бўзсув, Янги тарнов, Фирдавсий, Мирзо Улуғбек, Буюк Турон маҳаллалари, Юнусобод тумани ИИБ, Ҳайвонот ҳамда Ботаника боғлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУда (талабалар уйи билан), шаҳар оқова сув бошқармаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва собиқ Молия институти бинолари, 4-сонли Сил касалликлари диспансери, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ЮНEСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси, МХХ мактаби, Олой бозори, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Полша элчихонаси, Хиёбонтепа маҳалласи, «Intercontinental» меҳмонхонаси, «Малика» савдо мажмуаси, Минор масжиди, Марказ-6 мавзеси, бизнес марказ, Тошкент аквапарки, «Ўзбектелеком» АК биноси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Хотира майдони, 7-сонли шаҳар шифохонаси, Туркқўрғон, Шаҳристон, Анорзор, Уста Ширин, Ифтихор, Янги ариқ, Отчопар, Юнусобод маҳаллаларида, 1-сонли болалар шифохонаси, Нефрология шифохонаси, 2-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси, ҳарбий шифохона ҳамда Юнусобод 4 ва 5-мавзеларида;