Ўзбекистон Омскда логистика маркази ва ўзида ишлаб чиқарилган мевалар, қуруқ мевалар ҳамда зираворларни тарқатиш бўйича омборхона ташкил этишни таклиф қилгани маълум бўлди.
БК хабарига кўра, ушбу маҳсулотларни ўзбек бизнеси Омскга етказиб беришга тайёр турибди.
Шунингдек, омсклик ишбилармонларга яқинда амалга оширилган бизнес-миссияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, жумладан, сабзавотлар ва меваларни қуритиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш таклифи келиб тушган.
Бундан олдин, Петербургда Ўзбекистондан катта миқдордаги янги сабзавот маҳсулотларини олиб кириш тақиқлангани хабар берилганди.












