Спорт | 11:55 / 28.04.2019
12413
2 дақиқада ўқилади

Роналду фаолиятидаги юбилей голини урди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Сериясининг 34-турида «Интер»га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирувчи голни урди (1:1).

Gracenote Live твиттерида ёзилишича, бу гол 34 ёшли португалиялик футболчи учун клублардаги фаолияти давомидаги юбилей - 600-гол бўлди. Шундан 5та голни Роналду Лиссабоннинг «Спортинг» клубида, 118та голни «Манчестер Юнайтед»да, 450та голни эса «Реал» сафида урганди. У «Ювентус»да 27 марта рақиб дарвозаларини ишғол этишга улгурди.

Роналду «Ювентус»га ўтган йилнинг ёзида «Реал»дан келганди. Унинг трансфер қиймати 100 млн евро атрофида бўлганди. Туринликлар жамоаси жорий мавсумда муддатидан илгари Италия чемпиони бўлишга эришди (айни вақтда жамоа 88 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, лекин жамоа Чемпионлар лигасини чоракфиналда «Аякс»га ютқазиб тарк этди.

Мавзуга оид