Footy Headlines портали «Реал»нинг янги либослари суратини эълон қилди.

Унга кўра, «қироллик клуби»нинг кейинги мавсумдаги уй ўйинлари учун формаси анъанавий оқ, ундаги элементлар эса тилларангда бўлади.

Фото: Footy Headlines
Фото: Footy Headlines

Таъкидлаш жоиз, «Реал»нинг 2011/12 мавсумидаги асосий либосида ҳам олтин рангидаги белгилар ва дизайн чизиқларидан фойдаланилганди:

Аввалроқ клуб ўз техник ҳомийси – Adidas компанияси билан 1,6 миллиард евролик шартнома устида музокара ўтказаётгани маълум бўлганди. Томонлар амалдаги шартномани яна 12 йилга – 2030 йилгача узайтиришмоқчи.

Агар матбуотдаги хабарлар ўз тасдиғини топса, у ҳолда «Реал» немис ишлаб чиқарувчисидан ҳар мавсумда камида 120 млн евродан ҳомийлик маблағларини олади. Ушбу миқдор турли бонуслар билан яна ҳам ортиши мумкин.