Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Венесуэлада келаси ҳафтада "кўп нарса юз бериши"ни айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлада келаси ҳафтада ёки ундан ҳам аввалроқ кўп нарса юз беришини айтди, деб ёзади ТАСС.
Хабар қилинишича, Трампдан Fox Business телеканали эфирида Венесуэладаги вазиятни изоҳлашни сўрашди.
"Бу шунчаки даҳшатли вазият. Биз барча вариантларни кўриб чиқяпмиз. Биз одамларга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Келаси ҳафтада, балки ундан ҳам авввалроқ кўп нарса юз бериши мумкин", - деган АҚШ президенти.
Сешанба куни Венесуэланинг Каракас ва бошқа шаҳарларида ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Чакао муниципалитети соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Махия Сантининг сўзларига кўра, Венесуэла пойтахтида намойишлар чоғидаги тўқнашувлар оқибатида камида 50 киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026