Спорт | 17:19 / 03.05.2019
7312
1 дақиқада ўқилади

Яна Месси. ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Фото: AFP/Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа лигаси ярим финалининг илк ўйинлари ҳафтасида энг яхши футболчи деб топилди.

УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада Лео жамоадоши Луис Суарес ҳамда «Аякс» яримҳимоячилари Френки де Йонг ва Дони ван де Бекни ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Месси чоршанба куни «Камп Ноу»да «Ливерпуль» дарвозасига иккита тўп киритиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабасини таъминлаган эди.

10-рақам эгаси чорак финалнинг жавоб ўйинлари ҳафтасида ҳам энг яхши футболчи деб эътироф этилган, ўшанда у «Манчестер Юнайтед» билан баҳсда ҳам дубль қайд этганди.

Мавзуга оид