Ўзбекистон | 14:14 / 10.05.2019
29502
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни пойтахтдаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Яқин-яқингача Сузук ота зиёратгоҳини кўпчилик билмас, мақбара ва эски масжид зах тортиб қолган эди. Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни Сузук ота мажмуасида бўлиб, мақбара ҳамда масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. 2018 йил 9 февралда қурилишнинг бориши билан танишиб, мажмуа ёнида ҳунармандлар учун уй-жойлар барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. 

Бугун мазкур ташаббуслар тўла рўёбга чиқди. Мақбара ва масжид қурилиб, қарийб 8 гектарлик майдон ободонлаштирилди. Мажмуага кириш биносида музей, кутубхона, маҳалла идораси ва бошқа объектлар жойлаштирилди. Мақбаранинг икки томонида ҳунармандлар учун ҳар бири 4,5 сотихли ўттизта коттеж барпо этилди.

Бугунги ташриф чоғида президент ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишди. Мақбара зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид