Дубай шайхи Ўзбекистон делегациясини қабул қилди
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай шайхи Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди, деб ёзмоқда Gulf News.
«БАА жаҳоннинг бошқа давлатлари билан бутун инсониятга фойдаси тегадиган жипс ҳамкорлик тамойилларига чуқур амал қилади, бу йўлда Амирлик инсонлар ҳаётини яхшилаш учун муваффақият тарихлари ва тажрибалари билан ўртоқлашишга интилиб келади», деган Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум.
Ўзбекистон делегациясини Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум номидаги Билимлар жамғармаси раиси шайх Аҳмад бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ҳам қабул қилишган.
Учрашувда шунингдек, Девон ва келажак ишлари бўйича вазир Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Қарқовий, шунингдек, бахт ва фаровонлик масалалари бўйича давлат вазири ҳамда бош вазир девонхонасининг бош директори Уҳуд Бинт Халфон ар-Румий ва бошқа расмий шахслар иштирок этишган.
«Жаҳон мамлакатлари ҳукуматлари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш президент зоти олийлари шайх Халифа бин Зойд Ол Наҳаён раҳбарлигида олиб борилаётган БААнинг халқаро сиёсатини тўлиқ акс эттиради. Биз ўзимизнинг уникал моделимиз ва бошқарувнинг инновацион стратегияси, шунингдек, муваффақиятимиз тарихи билан жаҳонга ўртоқлашмоқчимиз», — деган шайх Муҳаммад.
Дубай шайхи Ўзбекистон делегациясини олқишлаб, икки давлат ўртасидаги муносабатларга юқори баҳо берди.
«Бир неча ҳафта илгари мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашган эдим. Бугун эса икки давлат ўртасида имзоланган стратегик ҳамкорлик битимларини амалга ошириш бўйича механизмлар ва батафсил режаларни ишлаб чиқиш мақсадида БААга ташриф буюрган юқори даражадаги ҳукумат делегациясини қабул қилмоқдамиз», — деган у.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи давомида имзоланган битимларга кўра, 2019 йилда 57та қўшма ташаббусларни ишга тушириш учун икки давлат 19та эксперт мақсадли гуруҳларини шакллантириб олишган. Улар Ўзбекистон ҳукумати олдида турган келгусидаги вазифаларни белгилаб беришга йўналтирилган бизнес-моделларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаб туради.
Ушбу ҳафтада бўлиб ўтган қўшма мақсадли гуруҳлар учрашувларида бир қатор соҳаларда, чунончи, давлат хизматлари, миллий стратегик режалар, таълим ва иқтисодиёт истиқболлари, дастурлаштириш, глобал рақобатбардошлилик, аэропорт, божхона ва эркин иқтисодий зоналарни бошқариш, прогнозлаштириш, ақлли шаҳарлар, бизнес юритиш қулайлиги, етакчилик дастурлари, салоҳиятни юксалтириш ва ақлли ҳукумат иловалари бўйича музокаралар олиб борилган.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
18:41 / 27.09.2024
Бурж Халифа: дунёни ҳайратга солаётган осмонўпар бино
13:50 / 13.09.2024