Жаҳон | 01:00 / 11.05.2019
14221
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг энг бой одами ўйинчоқлар дўконлари тармоғини сотиб олди 

Фото: AP

Ҳиндистоннинг энг бой одами, бойлиги 44,5 млрд долларга баҳоланувчи Мукеш Амбани Британиянинг Hamleys ўйинчоқлар дўконлари тармоғини сотиб олди. Financial Times нашрининг хабар беришича, битим қиймати 88,5 млн долларни ташкил қилган. 
    
Лондонда 1760 йилда тадбиркор Уильям Хэмли томонидан асос солинган Hamleys ўзини дунёдаги энг қадимий ўйинчоқлар дўкони деб таърифлайди. Тармоқнинг 1881 йилда Лондоннинг энг асосий савдо кўчаларидан бири – Рижент-стритда очилган бош дўкони 7 қаватдан иборат ва диққатга сазовор жой ҳисобланади.

Айни вақтда тармоқ 18 та давлатда 150 дан кўпроқ дўконга эга. Улардан 30 таси компания мулки ҳисобланади, қолганлари франшиза шартлари билан ишлайди. Амбанига тегишли Reliance холдинги Ҳиндистонда Hamleys бренди остида савдо қилувчи юзга яқин дўконни бошқаради. 

Мавзуга оид