Ўзбекистон | 09:22 / 13.05.2019
25321
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Namangan24 хабар қилмоқда.

Марказий банк бошқаруви раисининг буйруғига биноан Ғайбулло Ҳамидуллаевич Воҳидов 2019 йилнинг 8 майидан эътиборан Ўзмарказбанк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади. У мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Илёсжон Нўъмонович Жўраевни алмаштирди.

Маълумот ўрнида, Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтини тамомлаган, мутахассислиги менежер-иқтисодчи. 

У меҳнат фаолиятини 2004 йили акционерлик тижорат “Пахтабанк” (ҳозирги “Агробанк”) Тошбулоқ филиалида бошлаган. У иш фаолияти давомида ушбу банкнинг Наманган тумани ва вилоят филиалларида турли вазифаларда, шунингдек, Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармасида пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи, “Асака” банк Наманган вилояти филиали бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилдан ҳозирги вақтда қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган эди.

Мавзуга оид