Косондаги халқаро бизнес форумда муҳим келишувларга эришилди – фото
Косон туманида тадбиркорларнинг инновацион ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида бир қатор хорижий давлатлар етакчи компаниялари иштирокида халқаро бизнес форуми ташкил этилди.
Бизнес форумда Россия, Корея, Эрон, Болгария, Туркия, Англия, давлатларининг 20 га яқин компаниялари вакиллари ва вилоят ҳокимининг Корея Республикасидан таклиф қилинган инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
Бизнес форумда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида асбоб ускуналар етказиб бериш, экспорт, импорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар ўтказилди.
Тадбирда туман салохиятидан келиб чиқиб ва мавжуд табиий ресурсларидан фойдаланган ҳолда бир қатор келишувларга эришилди.
Жумладан, Англиянинг “REALIA” компанияси билан Косон туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, нефт ва газ саноати йўналиши бўйича “Мотор мойлари”, қишлоқ хўжалиги йўналишида минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Туркия давлатининг “Greentex” компанияси ва Эрон давлатининг “Goirooyan Co” компанияси билан “Машраб” ишлаб чиқариш корхонасида Европа технологияси асосида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш, томат пастаси ва сабзавот икраси маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини олиб келиб ўрнатиш, Россиянинг “Халқаро Ислом инвестиция консорциуми” билан “Ботир” кичик ишлаб чиқариш корхонаси чорвачиликни ташкил этишдан бошлаб, етиштирилган тери ва мўйна маҳсулотларидан бош кийим ва тайёр кийимлар ишлаб чиқариш жараёнини кластер усулида ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Халқаро бизнес форумда иштирок этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, экспорт, иссиқхоналар қуриш, паррандачилик ва бошқа йўналишлардаги хорижий компаниялар билан тумандаги тадбиркорлар, жумладан, “Ботир” КХИЧК, “Косон Капитал инвест” МЧЖ, “Хушнудбек Поёнбек” МЧЖ, “Сафиябону Жасурбек” МЧЖ, “Косон ривож текстил” ОК ва “Косон туман агро Пилла” МЧЖлар ўртасида меморандумлар имзоланди.
Бардошбек САМАД ўғли,
Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:32 / 06.06.2024
Анқарада Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми бўлиб ўтди
17:57 / 12.01.2024
Муротжон Азимов Косондаги “шов-шувли” қарорни бекор қилиш бўйича топшириқ берди
10:11 / 29.08.2020
Қашқадарёда «Дамас» ва «Камаз» тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди
22:17 / 10.07.2020