Ўзбекистонда ишлаш: келувчи ва таклиф қилувчилар учун давлат хизматлари
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ЯИДХПда 3 та янги интерактив давлат хизматини ишга туширди, деб ёзмоқда Norma.
Уларнинг барчаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 244-сон қарорига мувофиқ тақдим этилади.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш.
Хизмат ЭРИга эга бўлган барча шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.
Аризани кўриб чиққанлик учун 1 ЭКИҲ миқдорида йиғим ундирилади.
Иш берувчи ижобий қарор қабул қилингани тўғрисида хабар келганидан кейин 5 иш куни ичида тасдиқнома бериш учун куйидаги миқдорларда йиғим тўлайди:
• юқори малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун – 1 ЭКИҲ (ҳужжатнинг давлат тилидаги версиясига асосан – 2 ЭКИҲ);
• малакали мутахассислар учун – 2 ЭКИҲ;
• ватандошлар учун – 2 ЭКИҲ;
• бошқа чет эл фуқаролари учун – 30 ЭКИҲ.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқнома муддатини узайтириш.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қўйилган талаблар биринчисига айнан ўхшаш.
3. Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилишга олинган рухсатноманинг муддатини узайтиришга ариза юбориш.
Ушбу хизмат ҳам ЭРИга эга бўлган барча шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.
Аризани кўриб чиққанлик учун 1 ЭКИҲ миқдорида йиғим ундирилади. Иш берувчи ижобий қарор қабул қилингани тўғрисида хабар келганидан кейин 5 иш куни ичида рухсатнома берганлик учун 50 ЭКИҲ миқдорида йиғим тўлайди.
Мавзуга оид
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
08:44 / 28.05.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келаётгани маълум қилинди
08:17 / 13.05.2024
Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди
19:18 / 02.05.2024