Ўзбекистонда ички ишлар органлари томонидан қатор ҳолатларда транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Улар:
тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспортлар бошқарилганда;
фойдаланиш ман этилган транспорт воситалари, шунингдек давлат рақами ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспортлар бошқарилганда;
давлат рақами ясама ёки ўзгартирилган транспорт воситалари, шунингдек давлат рақами шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт бошқарилганда;
рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспортларда йўлга чиқилганда, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқилганда;
кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган ойнали транспорт воситаларидан, ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспортлардан фойдаланилганда;
рухсат олмасдан транспортларга товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмалар ўрнатилганда, шунингдек давлат рақамини кўриш имкониятини чеклайдиган ашёлар ўрнатилганда ва қоплама суртилганда;
тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидалари бузилганда;
транспорт алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарилганда;
алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқариш топширилганда;
транспортни бошқариш, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги ҳужжатлари, суғурта полиси, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспортни бошқарганида, шунингдек ишончномаларни, транспортни бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказмасдан транспорт бошқарилганида;
транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспортни бошқарганида, шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқариш топширилганда;
транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар транспортни бошқарганида;
















