10 май куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон молия, банк, божхона ва солиқ ходимлари билан учрашувда божхона хизмати ходимини сўроққа тутди ва у ёлғон гапираётганини фош қилди. Бу ҳақда Авеста хабар бермоқда.
Давлат раҳбари божхоначини микрофонга таклиф қилди ва нечта уй ҳамда машинага эгалиги, қаерда ўқиганини сўраб, у ёлғон гапираётганини фош қилди, хизматдан бўшашни буюрди.
Мулоқот қуйидаги тарзда кечган:
Имомали Раҳмон: Микрофонга кел!
(Шаҳбоз Ражабзода кўтарилади ва микрофонга яқинлашади)
Президент: Сиз кимсиз?
Божхона ходими: (ўз исмини айтади)
Имомали Раҳмон: Неча йилдан бери ишлаяпсан?
Божхоначи: Бир йил ва саккиз ой.
Имомали Раҳмон: Бир йил ва 8 ой? Нечта уйинг бор? Ҳақиқатни айт!
Божхоначи: учта уй.
Имомали Раҳмон: Нечта машинанг бор?
Божхоначи: Битта.
Имомали Раҳмон: битта эмас, ростини гапир! Менда маълумотлар бор.
Божхоначи: Иккита машина. Фақат биттаси менинг номимда.
Имомали Раҳмон: биттаси бошқанинг номида, иккинчиси сенинг номингда. Машинанг қанча туради?
Божхоначи: ...
Имомали Раҳмон: Нечта хорижий тилни биласан?
















