“Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги талаблар бекор қилинади:
- ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импортни амалга оширишда хорижий ҳамкорга олдиндан тўлов ўтказиш чеклoви;
- ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспортни амалга оширишда олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш;
- товарлар экспортини миллий валютада амалга оширишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки тўловнинг кафолатли шаклларини (аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси) тақдим этиш;
- озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунаси етарли бўлмаганда, санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш; бунда ваколатли орган томонидан маҳсулотлар миқдори синов учун етарли эмаслиги тўғрисида хат тақдим этилади;
- божхона расмийлаштируви жараёнида биологик актив ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун рухсатнома, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш; бунда рухсатнома ва гувоҳнома мавжудлиги мажбурий мувофиқликни баҳолаш ҳамда санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш вақтида назорат қилинади.
Ўзбекистонга божсиз нормадан ортиқ қийматда товар олиб кириш арзонлашади
2026 йил 1 октябрдан бошлаб:
- солиқ органларида хавф даражаси паст ҳамда қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;
- товарлар экспортида назорат жараёнларининг рақамлаштирилиши ва такомиллаштирилиши ҳисобига божхона расмийлаштируви, фитосанитария сертификати ва фумигация ҳамда товарнинг келиб чиқиш сертификати учун йиғим ва тўловлар миқдори
















