Ўзбекистон | 08:50 / 16.05.2019
14197
1 дақиқада ўқилади

Аҳоли яшайдиган жойларда автомобиль йўлларини ёритиш таклиф этилди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида аҳоли яшайдиган жойларда автомобиль йўлларини ёритиш ҳақида петиция эълон қилинди

“Республикамизда пиёдалар иштирокида кўплаб йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлигини эътиборга олган ҳолда, республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг аҳоли яшаш жойларидан ўтган қисмини ёритиш чораларини кўришни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Қайд этилишича, республика аҳамиятидаги вилоятлараро автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги юқори бўлиб, бу пиёдаларга катта хавф туғдиради.

“Ушбу таклифимизда билдирилган долзарб масалани Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, масъул давлат идоралари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда ҳомийларни жалб этиш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ”, - дея якунланади петиция.

Мавзуга оид