Иқтисодиёт | 10:50 / 16.05.2019
9118
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантиришга 2 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда

Фото: Ўзбекнефтгаз

Ўзбекистон келгуси йилда энергетика соҳасини ривожлантириш учун 2 миллиард долларгача маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Reuters.

Кутилишича, маблағнинг биринчи ярми евробондлардан, иккинчиси эса Осиё тараққиёт банки кредитидан келиб тушади.

Евробондлар чиқаришни режалаштираётган «Ўзбекнефтгаз» ҳали жойлаштириш учун банклар танланмади, дея компания ижрочи директори Баҳодиржон Сидиқов сўзларини келтиради агентлик.

«Ўйлайманки, биз келгуси йилнинг ўрталарига тайёр бўламиз», - деди у.

ОТБнинг Шарқий Осиё Департаменти энергетика бўлими директори Ашок Бхаргава хабарига кўра, қарз берувчи Ўзбекистон ҳукумати билан газ қувурлари тармоғини модернизация қилишга имкон яратадиган 1 миллиард долларлик кредит ҳақида музокара олиб бормоқда.

«Газнинг тахминан 20 фоизи тизимда йўқотилади. Агар биз зарарни халқаро даражага етказа олсак, Ўзбекистон газ экспортини икки баробар оширишга қодир бўлади», - деди у Reuters’га.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозир Ўзбекистон йилига 60 миллиард куб метр газ қазиб олади.

Мавзуга оид