Зеленскийнинг инаугурация санаси аниқ бўлди
Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг инаугурация маросими 20 май куни бўлиб ўтади.
Олий рада мажлисида ушбу қарорни 315 нафар парламент аъзоси қўллаб-қувватлади.
Зеленскийнинг ўзи қасамёд маросими 19 май куни ўтказилишини талаб қилаётганди. Унинг фикрича, амалдаги ҳукумат уни Олий радани қонунчиликда белгиланган муддатда тарқатиб юбориш ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун инаугурация кунини ортга суришга уринмоқда.
Аммо ушбу санани фақатгина 207 депутат қўллаб-қувватлади. Аксарият парламент аъзолари Украинада 19 май сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирлаш куни бўлгани боис бу санага қарши чиқишди.
Инаугурация сайлов натижалар расман эълон қилинганидан сўнг 30 кун ичида, яъни 3 июнгача ўтказилиши лозим.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024