Жаҳон | 15:31 / 17.05.2019
29319
1 дақиқада ўқилади

“ДХР” раҳбари Захарченко ўлимининг буюртмачилари кимлар бўлганлиги маълум қилинди

Фото: РИА Новости

“ДХР”нинг биринчи раҳбари Александр Захарченко ўлимининг ташкилотчилари, ижрочилари ва буюртмачилари аниқланди, деб маълум қилди республиканинг ҳозирги раҳбари Денис Пушилин.

Унинг сўзларига кўра, буюртмачилар орасида "Украинанинг юқори лавозимдаги шахслари" бор.

"Жудаям юқори лавозимли. Шунингдек, бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бор. Мазкур воқеа бўйича жиноят иши алоҳида назорат остида. Барча айбдорлар муносиб жазо олишлари шарт", — деди Пушилин.

“ДХР” раҳбари 2018 йил 31 августда Донецк марказидаги "Сепар" кафесида юз берган портлашдан сўнг ҳалок бўлганди.

Теракт оқибатида унинг тансоқчиси ҳам ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган. 

Мавзуга оид