15 май ─ Халқаро оила куни муносабати билан Оила илмий-амалий тадқиқот маркази ташаббуси асосида республика ва хорижий медиа вакиллари учун “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзусини ёритишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда иштирок этган турли маҳаллий ва халқаро ташкилот вакиллари оила институтини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга асосланган фаровон турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилавий муносабатларни ОАВда ёритишда этика қоидаларига риоя қилиш бўйича ўз мулоҳазаларини билдириб, амалий таклифлар билан чиқишди. Оила масаласининг ёритилишидаги муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Дилором Тошмуҳаммедова, Оила илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, сенатор:
─ Оилада шахснинг фаол фуқаролик позицияси шаклланади. Оиланинг муҳити билан унда тарбияланаётган шахсларнинг келажакда жамиятда тутиши мумкин бўлган ўрнини белгилаш мумкин. Оилани нафақат ижтимоий, балки сиёсий, ҳуқуқий институт сифатида баҳолаган ҳолда ёндашиш лозим.
Акмал Саидов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбари, академик:
─ Бирлашган Миллатлар Ташкилотнинг маълумотларига кўра, Ер куррасида 7 миллиарддан зиёд аҳоли бўлса, шуларнинг 85 фоизи оилаларда яшайди. Демакки, оила фақатгина бир кишига ёки гуруҳга тегишли бўлмаган, глобал масала. Унинг фаровонлиги ҳақида бутун жаҳон ҳамжамияти қайғуриши керак. Оилани ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосини яратиш олдимизда турган муҳим масала ҳисобланади. Бунга бир неча амалий ишлар орқали эришиш мумкин.
Халқаро ва маҳаллий қонун ҳужжатларининг оилага дахлдор ҳуқуқ ва бурчларини назарда тутувчи қисмларини жамлаб, алоҳида библиография қилиш лозим. Шунда масаланинг қайси қисмлари назардан четда қолаётгани, қонуннинг қайси қисмлари ишламаётгани кўринади.
Янги оилалар бунёд бўлаётганда никоҳ шартномасининг ҳам тузилишига, кейинчалик унга ҳар икки томоннинг қатъий риоя қилишига эришиш керак. Биз ҳали одамларни никоҳ шартномасига тайёрлай олмаяпмиз.
Кўп жиҳатдан, хусусан, қонуний база нуқтаи назаридан ҳам бир-бирига яқин бўлган бешта Марказий Осиё давлатларининг оилага тааллуқли қонун ҳужжатларини ўрганиб, мукаммал Оила кодекси моделини ишлаб чиқиш керак. Халқаро ҳужжатларнинг оила билан боғлиқ барча бандлари маҳаллий қонунчиликка имплементация қилинганми, кодексда белгиланган тартиб ва реал ҳолат бир-бирига мувофиқми, ўрганишимиз зарур.
Шерзодхон Қудратхўжаев, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори:















